<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><hymn_number>9</hymn_number>
<title>Йиғламайман чунки Калом Q9</title>
<lyrics>[V1]
 // Йиғламайман чунки калом шундай дейди,
 Сен йиғлайсан дунё эса қувонади. //
 // Йиғламайман энди асло йиғламайман.
 Мен гуноҳни енгиш учун яралганман! //

[V2]
 Йиғлаганлар кўз ёшингиз артинг энди,
 Абадиятнинг таъмини тотинг энди.
 // Сиз йиғлайсиз дунё эса қувонаркан,
 Йиғламангиз бу дунёни енгинг энди. //

[V3]
 Исо ачинмади ахир ўз жонига,
 Лойиқ бўлай унинг бир томчи қонига.
 Йиғламайман қийналсам ҳам йиғламайман,
 Хўрлансам ҳам зўрлансам ҳам йиғламайман.

[V4]
 Йиғлаганлар кўз ёшингиз артинг энди,
 Раббим Исонинг ортидан кетинг энди.
 // Пойгоҳ майдонида шайтондан енгилма,
 Ғалабани олинг энди, ютинг энди. //

[V5]
 // Йиғламайман чунки калом шундай дейди,
 Сен йиғлайсан дунё эса қувонади. //
 // Йиғламайман энди асло йиғламайман.
 Мен гуноҳни енгиш учун яралганман! //
 // Мен гуноҳни енгиш учун яралганман! //</lyrics>
</song>